Бухорода яширинча ҳарбий аслаҳалар сақлаган шахс ушланди
3-саҳифа
−
20 Февраль
5071Бухоро вилоятида фуқаронинг яшаш хонадонидан 1 килограммга яқин порох ҳамда 20 дона турли калибрли гильзалар ва махсус пичоқлар топилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бухоро вилояти божхона бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан Пешку туманида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида назорат остига олинган фуқаронинг яшаш хонадонидан цилиндрсимон 780 гр оғирликдаги ва елим идишга солинган 40 гр оғирликдаги кукунсимон порох ҳамда 20 дона турли калибрли гильзалар ва махсус пичоқлар борлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги тузилмалари томонидан жорий йилнинг 5-7 февраль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Ориат” ва “Қорадори” кенг кўламли тадбирларида “Макаров” пистолетини сақлаб келган шахс аниқланганди.
LiveБарчаси
Тошкентда подстанция ёниб кетди.
11 Апрель
Тренддагилар




