Ўзбекистонлик чавандоз ўз “Чичарито”си билан халқаро турнирда совриндор бўлди
Спорт
−
23 Декабрь
1856Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган конкур бўйича халқаро турнирда ўзбекистонлик Абдураҳмон Абдуллаев кумуш медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
19 декабрь куни Ал-Айн шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича халқаро турнир старт олди. Мазкур мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Абдураҳмон Абдуллаев шоҳсупага кўтарилди. У 195 сантиметр баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида иккинчи натижани қайд этди. Беллашувда чавандоз “Чичарито” лақабли тулпор билан қатнашди.
Маълумот ўрнида, Абдураҳмон Абдуллаев 6 декабрь куни бўлиб ўтган Шаржадаги халқаро турнирда ҳам кумуш медалга эга чиққанди.