Маҳаллий кенгашларнинг ваколати оширилади
Жамият
−
23 Декабрь
3460Ўзбекистонда 2025 йилдан маҳаллий кенгашларнинг ваколати оширилади. Бу ҳақда 20 декабрь куни қабул қилинган “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонида сўз боради.
Фармонга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига:
- туман (шаҳар)ларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, ЯТТлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ва энг юқори қатъий белгиланган ставкалари доирасида туман (шаҳар)лар кесимида ЯТТларга қатъий солиқ ставкалари миқдорини белгилаш;
- солиқ солиш мақсадида қўлланадиган кўчмас мулк ижара қийматининг 1 метр квадрат учун ўрнатилган минимал миқдорларига нисбатан туман (шаҳар)лар кесимида 2 баробаргача оширувчи коэффициент, хусусан, Тошкент шаҳрида ушбу оширувчи коэффициентни ер солиғи каби зоналар кесимида қўллаш;
Халқ депутатлари туман (шаҳар)лар кенгашларига:
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 0,7 баробардан 1,5 баробаргача камайтирувчи ёки оширувчи коэффициент қўллаш;
- норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг қатъий белгиланган ставкаларига 1,3 баробаргача оширувчи коэффициент белгилаш ваколатлари берилади.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг мазкур фармони билан маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилиши белгиланганди.
LiveБарчаси