Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
29 Ноябрь 2024 130488 1 дақиқа
Жорий йилнинг 29 ноябрь - 2 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Унга кўра, 29 ноябрдан 1 декабрга қадар республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 30 ноябрь - 1 декабрда айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 1-2 декабрга келиб, 3 даража совуқ 2 даража илиқни, кундуз кунлари 3-8 даража илиқни, шимолда кечалари 3-8 даража совуқни, кундуз кунлари 2 даража совуқ 3 даража илиқни ташкил этади.
Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 29 ноябрь - 1 декабрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь