Тўқаев МДҲ махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашди
Олам
−
04 Октябрь
3079Бугун, 4 октябрь куни Қозоғистонда МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 55-мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.
Унда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Ермек Сагимбаев, Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин, Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников, Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Саймўмин Ятимов, Озарбайжон Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Али Нагиев, Арманистон ва Беларусь делегациялари, шунингдек, Ижроия қўмита ва МДҲ Аксилтеррор маркази вакиллари иштирок этган.
Мажлисда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мазкур платформа хавфсизлик соҳасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш механизми сифатида эътироф этилгани, шунингдек, ҳозиргидек мураккаб даврда Кенгашнинг роли ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётганини таъкидлади. Президент шошилинч ва эксперт маълумотларини ўз вақтида алмашиш минтақавий хавфсизликка таҳдид ва хавфларга қарши туриш қобилиятини оширишга хизмат қилишини таъкидлади. Давлат раҳбари мазкур учрашув якунлари халқаро хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ва Ҳамдўстлик махсус хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мақбул шарт-шароитлар яратишига ишонч билдирган.
Эслатиб ўтамиз, МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик идоралари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 54-мажлиси жорий йилнинг 24 май куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтганди.
LiveБарчаси