Маймунчечак мутацияга учраши мумкин – эпидемиолог
Олам
−
23 Август
4583Маймунчечак вируси касалланишлар сони ортиб бориши туфайли мутацияга учраши мумкин. Инфекция ҳаво томчилари орқали юқиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда эпидемиолог, Россия таълим академияси президенти ўринбосари Геннадий Онишенкога таяниб, ТАСС хабар берди.
“Одамлар қанчалик кўп касал бўлса, ирсий сакраш шунчалик тез содир бўлиши мумкин... Одамлар касал бўлиб, инфекцияни бир-бирига ғайритабиий тарзда юқтиришни бошлади, аммо ҳеч ким унинг чечак каби, ҳаво томчилари орқали классик тарзда юқишини истисно қилмайди”, дейди Онишенко.
Қайд этилишича, бугунги кунга қадар рус чечак вируси коллекцияси Новосибирскда сақланади, у йўқ қилинмаган. Мутахассис маймунчечак тарқалишига самарали қарши туриш учун тегишли профилактика чораларини қўллаш, чечак ва маймунчечакни келтириб чиқарувчи вирусга қарши вакциналарни ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
Маълумот учун, маймунчечак кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, иситма, интоксикация, шишган лимфа тугунлари ва ярага айланиб кетадиган тошма аломатлари билан маълум. Вирус кемирувчилар ва приматлар каби ёввойи ҳайвонлардан, шунингдек, одамдан-одамга ҳам юқиши мумкин. Енгил ҳолатларда касаллик 2-3 ҳафта ичида ўз-ўзидан ўтиб кетади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ЖССТ Африкадаги маймунчечак эпидемияси туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.
LiveБарчаси