“Боқий Бухоро” шаҳар четига кўчирилдими?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда “Боқий Бухоро” лойиҳаси жамоатчилик эътирозларидан кейин шаҳар четида бунёд этилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ҳокимлиги расмий маълумот берди.

Ҳокимлик хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирган. Маълум қилинишича, “Боқий Бухоро” маданий этнографик паркини барпо этиш ишлари тизимли амалга оширилмоқда.

Айни пайтда лойиҳани амалга ошириш мақсадида ҳудуддаги эскирган ва авария ҳолатидаги бино ҳамда иншоотларнинг асосий қисми тўлиқ демонтаж қилиниб, қурилиш майдони 90 фоиз тайёр ҳолатга келтирилган.

Шунингдек, Бухоро вилояти ҳокимлигининг олдинги биносида ҳам демонтаж ишлари аҳолига ва атрофдаги объектларга таъсир этмаган ҳолда, техник хавфсизлик қоидаларига мувофиқ давом эттирилиб, қарийб 70 фоиз иш бажарилган.

Ҳокимликнинг қўшимча қилишича, маданий этнографик паркини барпо этиш лойиҳа ҳужжатлари таниқли тарихчилар, олимлар, маданий мерос соҳаси мутахассислари ва хорижий лойиҳа ташкилотлари билан ҳамкорликда якунига етказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

“Боқий Бухоро” этнографик парк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар