Ўзбекистон Мўғулистон билан 14 та шартнома имзолади

Жамият

image

Бугун, 24 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсухнинг музокаралари якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат ташрифи давомида жами 14 та ҳужжат имзоланган. Жумладан:

– Савдо, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик тўғрисидаги 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро дастур;

– Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Ҳаво алоқаси тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Халқаро автомобиль алоқаси тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

– Хавфсизлик кенгашлари котибиятлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

– Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Фанлар академиялари ўртасидаги илмий ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

– Савдо-саноат палаталари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

– Қўшма Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисида баённома;

– Тошкент ва Улан-Батор шаҳарлари маъмуриятлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Хурэлсух музокара ўтказгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Мўғулистон ҳужжат Ухнаагийн Хурелсух

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг