Украина ва АҚШ хавфсизлик шартномасини имзолади

Олам

image

Украина ва Қўшма Штатлар Италияда бўлиб ўтган G7 саммитида 10 йиллик икки томонлама хавфсизлик шартномасини имзолади. Бу ҳақда "Reuters" хабар берди.

Украина Президенти Владимир Зеленский америкалик мавқедоши Жо Байден билан қўшма матбуот анжуманида келишув имзоланган кунни “тарихий” деб атади.

"Ушбу келишув барқарор тинчликни кафолатлайдиган қадамлар ҳақидадир, шунинг учун у бутун дунёга фойда келтиради", деди Украина раҳбари.

Шунингдек, Зеленский келишув Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши учун “кўприк” эканлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Жо Байден Украина учун барқарор тинчлик “мамлакатнинг ўзини ҳозирги таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва келажакдаги ҳар қандай тажовузни олдини олиш қобилияти билан боғлиқ” эканини таъкидлади.

Украина аллақачон 16 давлат: Буюк Британия, Германия, Исландия, Дания, Испания, Швеция, Норвегия, Португалия, Белгия, Латвия, Финляндия, Италия, Франция, Канада, Япония ва Нидерландия билан икки томонлама хавфсизлик шартномаларини имзолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина G7

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг