Нетаньяху Ливан билан чегарада “кучли ҳаракатлар”га тайёрлигини айтди
Олам
−
05 Июнь
5248Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху расмийлар “жуда кучли ҳаракатларга” тайёр эканини айтди. Бу ҳақда у мамлакат шимолига сафари чоғида сўз очди ва хавфсизликни тиклашга ваъда берди.
"Исроил шимолда Ливан билан чегарадош, унинг ҳудудидан "Ҳизбуллоҳ" ҳужумларни бошлайди. Бизни қўл қовуштириб ўтиради, уларга зарар етказаман, деб ўйлаган одам катта хато қилади. Биз шимолда жуда кучли ҳаракатларга тайёрмиз. Қандай бўлмасин, биз шимолда хавфсизликни тиклаймиз", дейди Нетаньяху.
Қайд этиш жоизки, Ливандан ўққа тутилиши ва дрон ҳужумлари оқибатида аввалроқ Исроил шимолида ёнғинлар бошланган. Ёнғинларни ўчиришда олти нафар захирадаги аскар жароҳатланган. Исроил Ғазо секторидаги уруш пайтида "Ҳизбуллоҳ" томонидан тез-тез ҳужумга учради.