АҚШ ортидан Европада ҳам талабаларнинг Исроилга қарши намойишлари кучаймоқда

Олам

image

Франция ва Европанинг турли давлатларида талабалар Фаластинни ҳимоя қилиб, намойиш ўтказмоқда. Бу ҳақда “Euronews” телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 май  куни полиция Париждаги Сиёсий тадқиқотлар институтининг ўнлаб талабаларини ҳибсга олган. Улар Ғазо сектори аҳолисини қўллаб-қувватлаб, Фаластин байроқларини кўтариб, Исроил босқинига қарши шиорлар айтган. Оқибатда университет дарслари маълум муддатга қолдирилган.

Намойишлардан яна бири  Сорбонна университети яқинида ўтказилган. Бундан ташқари, Франциянинг бошқа қатор университетларида, жумладан, Лилль ва Лионда ҳам худди шундай норозилик чиқишлари кузатилган.

Сиёсий ва ижтимоий фанлар факультети биносини эгаллаб олган Швейцариянинг Лозанна университети талабалари ҳам сионистларнинг Ғазодаги қирғинига қарши оммавий норозилик билдирган. 100 га яқин талаба университет биносида тунаб, раҳбариятга бир қатор талабларни қўйган. Раҳбарият тинчликни сақлаш учун уларнинг баъзи талабларини қондирган.

“Биз Исроил давлати билан илмий ҳамкорликни тўхтатишни талаб қилиб келдик”, деган намойишчилардан бири телеканалга.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШдаги 80 дан ортиқ университетда Исроилга қарши намойишлар давом этаётгани ҳақида маълум қилинганди.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Европа Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made