Мирзиёев БМТ Бош котиби ўринбосарини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 2 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий комиссияси Ижрочи котиби Татьяна Молчанни қабул қилди. Бу ҳақда Президент ахборот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида Татьяна Молчан Мирзиёевга БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг саломи ва эзгу тилакларини етказган.

Шунингдек, минтақа ва мамлакат миқёсидаги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўтган йил ноябрь ойида Баку шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ташаббусларни рўёбга чиқариш масалалари муҳокама қилинган.

Давлат раҳбари комиссия 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги муҳим ўрнини, унинг транспорт, инновация, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва гендер тенглик, Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши масалаларидаги кўмагини қайд этган.

Бундан ташқари, 2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган СПЕКАни ривожлантириш концепциясини тез фурсатда қабул қилиш, дастурнинг Мақсадли жамғармасини ишга тушириш ва қатор концептуал ҳужжатларни тайёрлаш муҳимлиги таъкидланган.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Татьяна Молчан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made