Ўзбекистон ёнилғи импортига қарамликни камайтирмоқчи – “Moscow Times”

Жамият

image

Жорий йилда Ўзбекистон нефтни қайта ишлаш заводларида ёнилғи ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқчи. Мақсад – импортга қарамликни камайтириш, деб ёзади "The Moscow Times" ўз манбаларига таяниб.

Қайд этилишича, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 2024 йилда дизель ёнилғиси ишлаб чиқаришни ўтган йилга нисбатан 13 фоиз – 640,3 минг тоннага, авиакеросин ишлаб чиқаришни 65 фоиз – 296,1 минг тоннага етказади.

"Uzbekistan GTL" заводи эса 732 минг тонна синтетик дизель ёнилғиси (13 фоизга кўп), 302 минг тонна самолёт ёнилғиси (3 баробар кўп), 419 минг тонна нафта (32 фоиз кўп), 550 минг тоннагача суюлтирилган газ (55 фоиз кўп) ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.

"Ўзбекнефтгаз"нинг нашрга билдиришича, мамлакатда иқтисодиёт, автопарк ва аҳоли фаровонлиги ўсиши ҳисобига бензин истеъмоли 2030 йилга бориб 1,65 миллион тоннага етиши кутилмоқда. Ўтган йилда Ўзбекистон Россия Федерациясидан 2,0 миллион тоннага яқин нефть маҳсулотлари, шунингдек, 346 минг тонна барқарор газ конденсати импорт қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон нефтни қайта ишлаш ёнилғи импорти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар