Зойир Мирзаевга янги маслаҳатчи тайинланди

Local

image

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга яна бир янги маслаҳатчи тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Қашқадарё вилояти бандлик бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Aбдурауп Aбдуазизович Қодиров Ташқи меҳнат миграция масалалари бўйича вилоят ҳокимига маслаҳатчи лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Aбдурауп Aбдуазизович Қодиров 1961 йил 3 ноябрда Қашқадарё вилояти Қашри шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Тайинловга қадар Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси лавозимида ишлаб келган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

130

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends