Зомин аэропорти фаолияти вақтинча тўхтатилди
Local
−
25 December 2024 6632 1 minute
Зомин аэропорти иш фаолияти вақтинча тўхтатилди ва йўловчиларга хизмат кўрсатмаяпти. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур аэропортда катта авиабортларни қабул қилиш бўйича иккинчи босқич таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, метеорологик қурилмаларни ҳам модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
“Зомин аэропортида юқорида таъкидлаб ўтилган ишлар якунланиши ва аэропорт йўловчиларни яна қабул қилишни бошлаши ҳақида хабар берамиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Термиз аэропортида туман сабабли самолётлар муқобил аэродромга йўналтирилаётгани хабар қилинган эди.
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November