Зидан коронавирусга чалинди
Sport
−
22 January 2021 4634 1 minute
Испаниянинг “Реал Мадрид” футбол клубининг франциялик мураббийи Зинедин Зиданда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди. Бу ҳақда Мадрид клуби Матбуот хизмати хабар берди.
Мураббий ҳозирда касалликдан даволанмоқда.
Маълумот учун, Зидан 2019 йилда “Реал” бош мураббийи этиб тайинланган ва унинг клуб билан шартномаси 2022 йил 30 июнгача амал қилади. Зидан илгари Мадрид клубини 2016 йилдан 2018 йилгача бошқарган эди. Унинг бошчилигида “Реал” уч марта Чемпионлар Лигасини ютди ва икки марта Испания чемпиони бўлди.
Live
All