Жиддий йўқотиш: “Реал” етакчиси тўпиғидан оғир жароҳат олди
Sport
−
16:14 1267 1 minute
Кеча, 21 сентябрь куни Мадриднинг “Реал” клуби сардори Феде Вальверде “Атлетико”га қарши кечган шиддатли дербида тўпиғидан оғир жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Атлетико” ярим ҳимоячиси Ли Кан Иннинг тажовузкор подкат билан Вальверденинг таянч оёғига берган зарбаси жароҳатга сабаб бўлди. Фолнинг хавфлилиги ва “қаймоқранглилар” ўйинчиси учун жароҳат оқибатларига қарамай, учрашув ҳаками ушбу вазиятни ҳеч қандай интизомий жазосиз қолдиришга қарор қилди, бу эса мадридликлар базасида норозилик тўлқинини келтириб чиқарди.

“Реал Мадрид” тиббиёт хизмати томонидан бугун ўйинчимиз Феде Вальвердеда ўтказилган текширувлардан сўнг, унга бугун тушдан кейинги учрашувда олинган чап тўпиқнинг оғир жароҳати ташхиси қўйилди. Вальверде яқин соатларда қайта текширувлардан ўтказилади”, дейилади клуб расмий баёнотида.
Маълумот учун, ушбу ўйинда Мадриднинг “Атлетико” жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳакамнинг ўйиндаги ҳаракатлари турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Live
All