Жаҳон чемпиони бўлган Бобонов қанча фойда кўрди?

Sport

image

Хабарингиз бор, кеча, 10 октябрь куни Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатида -90 кгда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Давлат Бобонов олтин медални қўлга киритди. Ушбу ғалаба Бобоновга жаҳон рейтинги учун 2000, Париж Олимпиадаси учун 1000 очко келтирди.

Финалда италиялик Кристиан Парлатидан устун келган Бобонов IJF томонидан 280 миллион сўм пул мукофоти билан ҳам тақдирланди. Ўтган йили Давлат Бобонов Будапешт мезбонлик қилган мундиал баҳсларида кумуш медалга эга чиққанди. 

Эслатиб ўтамиз, илк марта Ўзбекистонда ўтказилаётган Жаҳон чемпионати баҳсларида жами 82 давлатдан 571 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Шахзод Шукуров


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

1872

Rating

3

Rate this article

Share with your friends