Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи “зам”и Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди
Local
−
21 January 2022 7642 1 minute
Сарвар Ғаниевич Ашуров Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти мудири лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. У бу лавозимга 2020 йилнинг 10 июлида тайинланган эди.
Маълумот учун, Сарвар Ашуров 1982 йилда туғилган, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент молия институти битирувчиси ҳисобланади. У муқаддам “Камолот” ЁИҲ раиси ўринбосари ва ташкилотнинг вақтинчалик раиси лавозимларида ҳам фаолият кўрсатган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August