ЕЧЛ: Ҳаёт-мамот жанглари энди бошланади
Sport
−
08 April 2019 5871 1 minute
Ушбу ҳафтада Европа Чемпионлар лигасида том маънода ҳаёт-мамот баҳслари бўлиб ўтади.
Дастлаб 9 апрель, сешанба оқшомида “Тоттенҳем” янги аренасида “Манчестер Сити”ни қабул қилса, ушбу учрашув билан параллел тарзда “Ливерпуль” – “Порту” баҳси ҳам ўтказилади.
10 март, чоршанба оқшомида эса, Манчестернинг бошқа бир клуби МЮ ўз уйида “Барселона”ни меҳмон қилади. Шу куни Аместердамда “Аякс” “Ювентус” билан баҳслашади.

Маълумот учун, ўйинларнинг барчаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.