Янги ҳафта доллар ошиши билан бошланади
Local
−
30 December 2022 9619 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 21,35 сўмга ошди ва 11 246, 81 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 20,50 сўмга кўтарилди, 11 982, 35 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси 2,57 сўмга камайди ва 154,07 сўмни ташкил этди.
Live
All