Яна бир мактабга концерт чипталари мажбурий сотилди
Local
−
17 May 2019 5735 1 minute
Халқ таълими вазирининг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари томонидан ижтимоий тармоқларда сўз устаси Ғайрат Аҳмедовнинг Фарғона вилояти, Данғара туманида жорий йилнинг 10 майдаги концерт дастурига халқ таълими муассасалари педагогларига 10000 сўмдан мажбурий чипта сотилганлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
Ўрганиш жараёнида Данғара тумани халқ таълими бўлими маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш шўъбаси раҳбари У.Х. шахсий манфаатини кўзлаб 10 май куни туман маданият бўлимида концерт дастури ташкилотчилари билан келишиб, туман халқ таълими бўлимига қарашли 40 та таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига 200 дона концерт чиптасини 10000 сўмдан мажбурий равишда тарқатганлиги аниқланди.
Данғара тумани халқ таълими бўлими мудирининг буйруғи билан халқ таълими бўлими маънавий-маърифий тарбия ва болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш шўъбаси раҳбари У.Х. ўз лавозим вазифасини суистеъмол қилганлиги, раҳбариятни огоҳлантирмасдан ўзбошимчалик билан ҳаракат қилганлиги учун лавозимидан озод этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September