“Ўзбекистон почтаси” қатор давлатларга халқаро жўнатмаларни тикламоқчи
−
20 March 2020 6232 1 minute
Жорий йилнинг 16 мартидан бошлаб коронавируснинг Ўзбекистонда тарқалиши муносабати билан барча мамлакатларга ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш тўхтатилди.
Шу сабабли, “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан тегишли чораларни кўрган ҳолда, халқаро почта жўнатмаларини юбориш ва этказиб бериш жараёнини йўлга қўйиш учун барча имкониятларини ишга солмоқда.
Глобал хавфсизлик чораларининг кучайиши туфайли ҳаво ва темир йўллари транспортлари доимий равишда турли мамлакатларга парвозлар режаси ўзгартирилмоқда ёки камайтирилмоқда. Кўплаб йўналишларга ҳаво транспорти қатнови бутунлай тўхтатилган. Ҳаво транспортининг тўхтатилишини инобатга олган ҳолда, “Ўзбекистон почтаси” АЖ ер усти транспорти орқали юбориладиган почта жўнатмаларини қуйидаги давлатларга қабул қилади: Австрия, Бельгия, Болгария, Венгрия, Буюк Британия, Греция, Германия, Дания, Италия, Ирландия, Испания, Кипр, Люксембург, Латвия, Малта, Голландия, Португалия, Польша, Руминия, Словения, Словакия, Франция, Финляндия, Хорватия, Чех республикаси, Швеция, Эстония, Украина, Хитой, Литва, Беларусь, Қозоғистон, Туркманистон, Россия.
Транспорт алоқалари тикланишига қараб ушбу давлатлар рўйхатига ўзгартириш киритиб борилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ички жўнатмалар доимий йўналишлар бўйича амалга оширилади.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November
Qora dengizda dron kemaga hujum qildi
15 November