Ватан Қурилиш компанияси ваъдасини бажарди: 3000 та уй ўз вақтида эгаларига топширилди

Business

−

image

Уй олганларнинг кўпчилиги муддат чўзилишидан хавотирда юрган бир даврда Ватан Қурилиш компанияси Янги Қўйлиқ 1 даги 3000 та хонадонни эгаларига топширди. Компания раҳбари Хожимурод Хайитмурадов эса янги лойиҳада янада қатъий мажбурият олмоқда: уй ўз вақтида топширилмаса – 40 фоизгача жарима.

“Айтилган гапга жавоб беришга ҳаракат қиламиз”, дейди Хайитмурадов.

Натижа ҳам кўз олдида: калитлар топширилди, кадастр ҳужжатлари 2026 йил апрель ойида тайёр бўлди, биринчи лойиҳада эса қурувчидан бирорта ҳам хонадон қолмади.

Иккинчи, учинчи уй – шу қурувчидан

Энг қизиқ жиҳати – мижозлар қайтиб келмоқда.

“Айримлар ўзларига иккинчи, учинчи квартираларни сотиб олишмоқда. Кўпчилик эса дўстларига, қариндошларига тавсия қилмоқда”, деди компания раҳбари.

Харидорлардан бири қурилишни бошидан Instagram орқали кузатиб борганини айтди. У биринчи лойиҳадан квадрат метри тахминан 6 млн сўмдан уй олган.

Бошқаси раҳбарнинг видеоларини кўриб, компанияга ишонч билдирган.

Яна бир мижоз дастлаб иккиланганини тан олди. Қурилиш давомида объектга келиб турган, уй битгач, ичига кириб кўрган. “Натижа кутганингизга мос келдими?” деган саволга қисқа жавоб берди: “Ҳа”.

Компания мижозларни қувонтиришни ҳам унутмади: хонадон эгаларига Cobalt автомобили, 1 хонали уй, маиший техника ва пул совғалари берилди.

10 000 хонадон – Янги Қўйлиқдан олдин ҳам

Ватан Қурилиш компанияси бугунги кунга қадар 10 000 дан ортиқ хонадонни ўз эгаларига топширган. Янги Қўйлиқ компаниянинг илк тажрибаси эмас. Ундан олдин пойтахтнинг турли ҳудудларида бир қанча мажмуалар қуриб битказилган.

Яккасарой туманида:

–  Яккасарой турар-жой мажмуаси (2015)

–  Мадрид турар-жой мажмуаси (2019)

–  Яккасарой City Mall (2023)

Юнусобод туманида:

–  IKAT турар-жой мажмуаси (2024)

Қўйлиқ Катта Бозори ҳам Ватан Қурилиш компанияси томонидан қурилган.

Янги лойиҳа – янги ваъдалар

Янги Қўйлиқ 2 да қурилиш бошланган, у ерда яна 3 500 та хонадон режалаштирилган. Квадрат метр нархи 7 млн сўмдан, ойлик тўлов 4 млн сўмдан бошланади. Бўлиб тўлаш – 40 ой, пеня ва жарималарсиз. Тўлиқ тўловда чегирма – 33 фоизгача.

Компания ваъда қилинган уйни муддатида топширмаса, 40 фоизгача жарима тўлашини маълум қилган. Унинг ҳисоблаш тартиби ва топшириш муддати шартномада белгиланади.

Янги Қўйлиқ жами 53 гектар майдонни эгаллайди. Мажмуа Янги Тошкент ҳудудига яқин, Қўйлиқ Катта Бозори ва Food City ёнида жойлашган. Ҳудудда мактаб, боғча, шифохона, савдо маркази ва амфитеатр қуриш режалаштирилган.

Янги Тошкент ва Ҳасанбойда ҳам қурилиш давом этмоқда

Ватан Қурилиш компанияси ҳозирда яна икки мажмуани қурмоқда. Янги Тошкент ҳудудида бизнес-классдаги Остона турар-жой мажмуаси барпо этилмоқда.

Тошкент тумани, Ҳасанбойда эса Ўрмон Саройи турар-жой мажмуасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳар икки лойиҳада хонадонларни топшириш муддати – 2027 йил 4-чорак.

Ватан Қурилиш компанияси – 2013 йилдан бери фаолият юритиб келаётган оилавий бизнес. Қурилиш жараёни ва янги таклифлар ҳақида Хожимурод Хайитмурадов шахсий саҳифаларида ўзи хабар бериб боради.

Ватан Қурилиш компанияси лойиҳалари ва таклифлари ҳақида маълумот олиш учун:

Телефон: +998 55 515 01 00

Instagram: @vatan.uzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида


Author

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic