UzQR олиш – энди онлайн!

Business

image

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ тадбиркорлар учун UzQR олиш жараёнини рақамлаштирди. Энди QR-код олиш учун банк офисига бориш шарт эмас – барча жараённи Biznes 24/7 иловаси орқали масофадан туриб амалга ошириш мумкин.

Янги имконият тадбиркорларга вақтни тежаш, тўловларни қабул қилишни соддалаштириш ва савдо нуқталарида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни янада қулай ташкил этиш имконини беради.

Ягона UzQR – турли тўловлар учун ягона ечим

Тадбиркор битта UzQR орқали турли банклар ва тўлов иловалари орқали амалга ошириладиган тўловларни қабул қилиши мумкин. Бу эса бир нечта QR-код ёки қўшимча қурилмалардан фойдаланиш заруратини камайтиради.

QR орқали амалга оширилган тўловлар тадбиркорнинг банк ҳисобварағига тушади. Барча операцияларни эса ягона платформа орқали кузатиб бориш мумкин. Натижада тўловларни қабул қилиш жараёни соддалашади ва мижозларга хизмат кўрсатиш тезлашади.

Мижозлар учун ҳам қулай

UzQR орқали харидорлар ўзларига қулай бўлган банк ёки тўлов иловаси орқали тўловни амалга оширишлари мумкин. Бу тўлов жараёнини тез ва осонлаштириб, нақд пулсиз ҳисоб-китоблардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради.

UzQR’ни қандай олиш мумкин?

Бунинг учун тадбиркорга Biznes 24/7 иловаси орқали бир нечта оддий қадамни бажариш кифоя:

Ягона QR → Ариза юбориш → Ариза ҳолатини кузатиш → QR-кодни шакллантириш → Юклаб олиш

“Бизнесни ривожлантириш банки” рақамли хизматларни ривожлантириш ва тадбиркорлар учун банк хизматларидан фойдаланишни янада соддалаштиришда давом этмоқда. Банк замонавий рақамли ечимлар орқали тадбиркорларнинг вақти ва харажатларини тежашга қаратилган хизматларни кенгайтириб бормоқда.

Банк ахборот хизмати 


Author

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends