Узоқ пасайишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди
Local
−
28 December 2022 17177 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 29 декабрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 25,56 сўмга ошди ва 11 195, 57 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 0,38 сўмга кўтарилди, 11 908, 73 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси 2,11 сўмга камайди ва 157,43 сўмни ташкил этди.
Live
All