Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди

Interesting

image

Жорий йилнинг 24-27 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев хабар берди.

Келтирилишича:

  • 24-25 июлда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида 41-42 даража;
  • 24-27 июлда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 42-44 даража;
  • 25-27 июлда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийсида 41-42 даражагача ҳарорат кўтарилади.

24-26 июль кунлари шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача, баъзи жойларда 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутиляпти.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends