Ўзгидромет “Қамчиқ”да ҳаракатланувчиларни огоҳлантирди

Interesting

image

Жорий йилнинг 26-27 декабрь кунлари “Қамчиқ” довонида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, довонда туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши ва шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.

Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ довон йўлидан ҳаракатланувчи барча ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, қоидаларга риоя қилишларини сўради.

Аввалроқ дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёмғир ёғиб, кейин қорга айланиши ҳақида хабар берган эдик.


Tags

Rate Count

107

Rating

3

Rate this article

Share with your friends