Ўзбекистонлик вазирлар Каъбани зиёрат қилди (видео)

Local

image

Жорий йилнинг 3-4 май кунлари Ўзбекистон Ҳукумати делегацияси Саудия Арабистонига ташриф билан борди. Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларда ўзбекистонлик икки вазирнинг Макка шаҳрида муқаддас Каъбани зиёрат қилгани акс этган видео тарқалди.

Видеода Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевнинг Макка шаҳрида муқаддас Каъбани зиёрат қилганини кўриш мумкин.

Вазирлар ташриф давомида энергетика, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, туризм, транспорт ва логистика соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.


Tags

Rate Count

727

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends