Ўзбекистонда олти ой ичида қанча “олтмишвой” туғилган?
Interesting
−
24 July 2023 18990 1 minute
Жорий йилнинг олти ойида Ўзбекистонда олтмиш ва ундан юқори ёшда фарзандли бўлган эркаклар сони қанчалиги маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 449 нафар эркаклар 60 ва ундан юқори ёшда фарзандли бўлишган.
Шунингдек, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида эллик ва ундан катта ёшда турмуш қурганлар сони 2 767 нафарга етган.
Live
All