Ўзбекистонда “Нон шаҳри” телесериали суратга олинади

Art & Culture

image

Кеча, 25 октябрь "Ўзбеккино" миллий агентлигида Россиянинг "СТАР-Т" кинокомпанияси билан "Нон шаҳри" телесериалини суратга олиш бўйича музокара бўлиб ўтди.

Унда агентлик мутасаддилари "СТАР-Т" кинокомпанияси продюсери, сценарист, киноактёр Сергей Кузьминых билан Тошкентда "Нон шаҳри" ("Город хлебный") сериалини суратга олиш масалаларини келди.

"Нон шаҳри" сериали сценарийси муаллифи С.Кузьминыхнинг таъкидлашича, сериал тарихий-детектив, драма жанрида суратга олинади. Сериалда 1942 йилги воқеалар тасвирланади.

Эслатиб ўтамиз, "СТАР-Т" кинокомпанияси 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, Россиядаги энг нуфузли кинокомпаниялардан бирига айланган. Компания асосан бадиий ва ҳужжатли фильмлар ҳамда телеканаллар учун телесериаллар ишлаб чиқаради. У ишлаган "Молодой Волкодав", "Классные мужики", "Команда Б" каби кўплаб телесериаллар чет мамлакатларида ҳам шуҳрат қозонган.


Rate Count

10

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends

News on the topic