Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони кескин ортди

Local

image

2020 йил 20 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 нафарга ортиб 2927 нафарни ташкил қилмоқда.

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 28 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 19 нафари хориждан (15 нафари Қозондан, 4 нафари Санкт-Петербургдан чартер рейслари орқали) келган ва карантин марказига жойлаштирилган шахслар орасидан қайд этилди.

Айни пайтда юртимизда 2366 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Қолган барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Rate Count

1395

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic