Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдурауф Қоржовов вафот этди
Local
−
07 May 2024 8984 1 minute
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдурауф Қоржовов 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабар берди.
Абдурауф Қоржовов 1956 йил 21 сентябрда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида туғилган. 1981 йилда Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаган.
У ўз фаолиятини “Ўзбекистон овози” (“Совет Ўзбекистони”) газетасида мусаҳҳиҳ, мухбирликдан бошлаган. 1992-2019 йиллар давомида Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг мухбири, бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир, директор ўринбосари, “Ўзбекистон 24” телерадиоканали бош муҳаррири лавозимларида фаолият кўрсатган.
Абдурауф Қоржововнинг “Йўллар ва манзиллар”, “Табиатнинг мўъжизавий эҳсонлари” китоблари, ҳаммуаллифликдаги “Саҳро бўм-бўш эмас”, “Юрт фарзандлари”, “Хитой Ўзбекистонликлар нигоҳида” каби очерклар тўпламлари нашр этилган.
У 1994 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвонига муносиб кўрилган. Шунингдек, “Ўзбекистон халқ таълими аълочиси” ва бошқа кўплаб мукофотлар билан тақдирланган.
Абдурауф Қоржовов 2020 йилдан буён “Янги Ўзбекистон” газетаси таҳририятида катта муҳаррир, бўлим мудири, иқтисодий шарҳловчи вазифаларида ишлаб келаётган эди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September