Ўзбекистонда қанча банк картаси муомалада экани очиқланди
Local
−
05 February 2020 8466 1 minute
2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 20,5 миллиондан ортиқ банк картаси муомалада. Бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 2,8 миллионга кўп. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.
2019 йилда терминаллар сони 392,3 мингтани ташкил этди (2018 йилга нисбатан 147 мингта кўп). 2020 йил 1 январь ҳолатига банкоматлар ва маълумот киосклари сони 9203 тани ташкил этди.
Ягона Умумреспублика процессинг маркази (UZCARD) тўлов тизимида қарийб 18 миллион банк картаси, 3800 банкомат ва 230 мингдан ортиқ тўлов терминали мавжуд.
Маълумотларда келтирилишича, савдо терминаллари орқали миллий валютада амалга оширилган транзакциялар ҳажми 71 трлн. сўмга етган. Битимларнинг ўртача ҳажми ойига 5,9 трлн. сўмни ташкил этмоқда.
Таъкидланишича, 2019 йил охирига келиб савдо ва хизмат кўрсатиш пунктлари HUMO тўлов тизимининг 170 мингдан ортиқ замонавий терминали билан жиҳозланган. 2,4 миллиондан ортиқ банк карталари муомалага чиқарилиб, 1650 та банкомат очилган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September