Ўзбекистонда боғчалар ҳам ёпиляпти

Local

image

Мактабгача таълим ташкилотларида навбатдан ташқари таътил эълон қилинади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли йиғилиш баёнига асосан, об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида мавсумий грипп касаллиги, шамоллашнинг кескин кўпайишига йўл қўймаслик учун 2023 йил 10-18 январь кунлари навбатдан ташқари таътил эълон қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда барча умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларда, шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда ҳам қиш таътил 17 январгача узайтирилди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends