Ўзбекистонда 4 млн тонна радиоактив чиқинди борлиги очиқланди
Local
−
15 December 2021 10864 1 minute
Бугунги кунда Ўзбекистонда 4 млн тонна радиоактив чиқинди мавжуд. Бу радиоактив чиқиндилар Совет Иттифоқи даврида уран конлари фаолияти натижасида тўпланиб қолган.
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, бу муаммо Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам мавжуд. Масалан, Қозоғистонда — 240 млн. тонна.
Ушбу чиқиндилар жойлашган ҳудудларни экологик соғломлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида Европа Тикланиш ва тараққиёт банки, Европа Иттифоқи ҳамда қатор давлатларнинг ҳомийлиги ёрдамида 2 млн евро миқдорида биринчи грант ажратилиши бўйича қарор қабул қилинган.
Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти ўтказган текширувларда 1920 та камчилик аниқланган.
2019-2021 йилларда ядровий тиббиёт ҳамда саратон касаллигига қарши курашишни ривожлантириш мақсадида 3 та радиотерапия аппарати олиб келинган.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August