Ўзбекистон яна бир давлат дипломатик муносабатлар ўрнатди
Local
−
30 November 2021 8528 1 minute
Куни кеча икки давлат вакиллари дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзолади.
Кеча, 29 ноябрь куни Ўзбекистон Панама билан дипломатик алоқа ўрнатди. Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Панама ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатга Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Бахтиёр Иброҳимов ва Панаманинг БМТдаги доимий вакили, элчи Маркова Консепцион Жарамилла имзо қўйган. Шу тариқа Ўзбекистон билан дипломатик муносабат ўрнатган давлатлар 138 тага етди.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари доирасида алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини тасдиқлаган. Ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишлари, жумладан, 3 ноябрдан буён Ўзбекистон доимий кузатувчи мақомига эга бўлган Америка давлатлари ташкилоти доирасида икки томонлама муносабатларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилган.
Таъкидланишича, Панама билан мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Америка давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон сўнгги бор жорий йилнинг 14 май куни Доминика Ҳамдўстлиги билан ҳам дипломатик муносабатлар ўрнатган эди.
Достон Искандаров
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November