Ўзбекистон шаҳарларига “свет” қайтмоқда

Local

image

Ўзбекистонда электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилмоқда. Ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланган. 

Шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида электр таъминоти тикланмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот бериб борилади.

QALAMPIR.UZ’га маълум қилинишича, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти тикланган.


Tags

Rate Count

1190

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends