Ўзбекистон PISA рейтингида 32 поғона юқорилади

Local

image

Ўзбекистон дунё бўйлаб 91 та таълим тизими қаторида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) томонидан ўтказиладиган PISA 2025 халқаро тадқиқотида иккинчи бор иштирок этди.

Табиий фанлар бўйича Ўзбекистон ўқувчилари 438 балл тўплаб, 91 та давлат ва таълим тизими орасида 48-ўринни эгаллаган. Таққослаш учун, PISA 2022 да табиий фанлар бўйича натижа 355 балл ва 80-ўринни ташкил этган. Шу тариқа, 2025 йилда натижа қарийб 83 баллга ошган.

Халқаро ташкилот тасодифий репрезентатив танлов асосида республика бўйлаб жами 233 та мактабни танлаб олди. Тадқиқотда 15 ёшли 8 652 нафар ўқувчи иштирок этди.

Илк бор 2022 йилги тадқиқотда Ўзбекистоннинг 202 та мактабидан 7 293 нафар ўқувчи қатнашган.

Натижаларга кўра, Ўзбекистон томонидан иштирок этувчи ўқувчилар ҳамда қамраб олинган мактаблар сони ўтган сафаргига нисбатан ошган. Тадқиқотда ўқувчиларнинг математика, табиий фанлар, ўқиш ва рақамли саводхонлик соҳаларидаги даражаси баҳоланади. PISA 2025 да табиий-илмий саводхонлик устувор соҳа сифатида белгиланган.

Маълумот учун, PISA халқаро тадқиқотлари 2000 йилдан буён ҳар 3 йилда бир маротаба ўтказиб келинади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic