Ўзбекистон ОТМларида кириш имтиҳонлари 1 августдан бошланади
Local
−
15 June 2020 7694 1 minute
Ўзбекистонда Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 1 августидан бошланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бекзод Мусаев Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтаётган брифингда маълум қилди.
“Дастлаб 5 августдан бошламоқчи эдик, лекин кейинчалик бор имкониятларимизни ишга солиб, тестларни 1 августдан бошлашга қарор қилдик”, деди Бош вазир ўринбосари Бекзод Мусаев.

Live
All