Ўзбекистон аҳолиси қанча экани маълум бўлди

Local

image

Ўзбекистон аҳолиси 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, 34 млн 191,7 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 286,5 минг кишига ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қўмита маълумотларига кўра, аҳолининг 17 млн 195,9 минг кишиси эркаклар ва 16 млн 995,8 минг кишиси аёлларни ташкил этяпти.

Жами аҳолидан 17 301,0 минг киши шаҳар жойларда ва 16 890,7 минг киши қишлоқ жойларда истиқомат қилмоқда.

6 ой мобайнида 75,5 мингта никоҳлар қайд этилган бўлса, 12,8 мингта ажрим ҳолатлари кузатилган.


Tags

Rate Count

1526

Rating

3

Rate this article

Share with your friends