Усмонхон Алимов оиласида оғир жудолик
Local
−
12 July 2019 27062 1 minute
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг оиласи оғир жудоликка учради. Кеча, 11 июль куни Усмонхон Алимовнинг укаси Исломхон Алимов вафот этган. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси сайтида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, марҳум бугун, 12 июль куни жума намозидан кейин дафн этилади. Жаноза намози Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғидаги “Орлот” жоме масжидида жума намозидан сўнг ўқилади.
QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига, хусусан Усмонхон Алимовга таъзия билдирамиз.
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November