Туркияда Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди
Crime
−
10 March 2023 14831 1 minute
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги денгиз соҳилидан жасад топилган. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳум ўзбекистонлик эканини тасдиқлади.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 27 февраль куни Истанбул шаҳри Кадикой туманида денгиз соҳилидан Р. исмли фуқаронинг жасади топилган.
Марҳумнинг яқин қариндошлари топилиб, ДНК тести олинган. Натижада жасад ростдан ҳам Р.И.га тегишли экани аниқланиб, 8 март куни қариндошлари томонидан Истанбул-Самарқанд самолёти орқали Ўзбекистонга олиб кетилган.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November
Floridada samolyot halokatga uchradi
02 November