Туркияда ИШИДнинг 115 аъзоси қўлга олинди
World
−
25 December 2025 3501 1 minute
Туркия расмийлари мамлакатда Рождество ва Янги йил байрамлари пайтида ҳужумлар уюштиришни режалаштирганликда гумон қилинган 115 нафар “Исломий давлат” (ИШИД) террор гуруҳи аъзосини ҳибсга олди. Бу ҳақда Истанбул Бош прокуратураси баёнотига таяниб, “Анадолу” маълум қилди.
Қайд этилишича, Истанбул полицияси мазкур шахслар Туркияда Рождество ва Янги йил байрамлари пайтида мусулмон бўлмаганларга қарши ҳужумларни режалаштиргани ҳақида маълумот олган. Шундан сўнг, полиция Истанбулда 124 та жойга рейд ўтказиб, қидирилаётган 137 гумондордан 115 нафарини қўлга олган. Бир нечта тўппонча ва ўқ-дорилар мусодара қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда Янги йил кечасида теракт уюштиришни режалаштирганлар ҳибсга олингани ҳақида хабар берилганди. Адлия вазирлиги ва Федерал тергов бюросининг биргаликдаги фаол олиб борган тадбирлари натижасида Лос-Анжелесда бўлғуси терактнинг олди олинган.
Live
All