Транспорт вазирига янги ўринбосар тайинланди
Local
−
06 May 2023 9728 1 minute
Илҳомжон Абдуғаффоров Ўзбекистон Транспорт вазирига янги ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Президентнинг шу йилнинг 5-майдаги қарори билан Илҳомжон Абдуҳалилович Абдуғаффоров Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Илҳомжон Абдуғаффоров Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Live
All
Turkiyadagi konda portlash yuz berdi
23 October