Тожикистонда яна зилзила қайд этилди

World

image

23 март куни Тожикистонда навбатдаги зилзила содир бўлди ва бу шу кундаги учинчи ер силкинишидир. Навбатдаги зилзила кучи 4 балл бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди. 

23 март куни Тошкент вақти билан соат 05:27 да (23.03.2023 йил, Гринвич бўйича 00:27 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.  

Зилзила координаталари: 

39,4 градус шимолий кенглик;

69,92 градус шарқий узунлик.  

Магнитуда М=4. Чуқурлик 15 км.  

Зилзила эпимаркази Тошкентдан 216 км жанубий-шарқда жойлашган. 

Эслатиб ўтамиз, 23 март куни соат 1:07 ва 1:36 да Тожикистонда 6 ва 4 балли иккита зилзила содир бўлди. Биринчи зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends