Тошкентдаги йўллардан бири вақтинча ёпилди
Local
−
03 March 2023 8967 1 minute
Йўл таъмирлаш ишлари сабабли 5 март куни соат 16:00 га қадар Бунёдкор шоҳ кўчасининг Новза кўчасига тушиш қисмида автомобиллар ҳаракати қисман чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.

Дастлаб ушбу йўл 2 мартгача ёпилиши айтилган эди, бироқ кейинчалик таъмирлаш ишлари 5 мартга қадар узайтирилгани маълум қилинди.
"Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз", дейилади хабарда.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September