Тошкентдаги дўконлардан бирида кучли ёнғин чиқди
Crime
−
07 November 2020 8351 1 minute
Ижтимой тармоқларда Шайҳонтоҳур тумани "Фурқат" кўчасида кучли ёнғин содир бўлгани акс этган видео тарқалди.
Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг QALAMPIR.UZ таҳририятига берган маълумотларига кўра, воқеа бугун, 7 ноябр куни автобус бекати ҳудудида жойлашган дўконда содир бўлган.
Тошкент шаҳар Фавқулотда вазиятлар бошқармасининг ёнғин- қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келиб хавфни бартараф этган. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Воқеа сабаби мутахасислар томонидан ўрганилмоқда.
Карим ЗАРИПОВ
Live
All