Тошкентдаги дўконларда ёнғин чиқди (видео)
Crime
−
10 August 2024 6271 1 minute
Бугун, 10 август куни Тошкент шаҳридаги дўконларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 14:02 да Юнусобод тумани Янгишаҳар кўчасида жойлашган дўконларда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 14:08 да етиб бориб, ёнғин соат 14:29 да ўчирилди.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда янги қурилаётган бинода ёнғин чиққанди.
Live
All