Тошкентда юк машинаси ёниб кетди (видео) 

Crime

−

image

Тошкент вилояти Янгийўл туманида Howo русумли юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 февраль куни соат 21:29 да “Қоратепа” маҳалласидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчаси ҳудудида юк машинасида ёнғин чиққан.

Зудлик билан воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 21:38 да етиб бориб, ёнғин соат 21:42 да қуршаб олинган ва 22:00 да тўлиқ бартараф этилган.

“Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган,” дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 февраль куни Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги кўприкдан ҳаракатланиб кетаётган “Газел” русумли автомобилда ёнғин юзага келган эди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends